Саҳнада жасорат ва садоқат
ФОТОРЕПОРТАЖ
Театр инсон қалбига йўл топадиган, ҳаёт ҳақиқатларини санъат орқали ифода этадиган маънавият масканидир. Саҳна асарлари томошабинни эзгулик, ватанпарварлик, садоқат ва инсонпарварлик каби юксак фазилатлар ҳақида мушоҳада юритишга ундайди.
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги Санъат саройида вилоят драма театри актёрлари иштирокида «Чегарачи» спектакли намойиш этилди. Томошани ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ҳамда ёшлар томоша қилди.
Саҳна асарида Ватан сарҳадларини қўриқлаш, юрт тинчлиги ва осойишталигини асраш, ҳарбий хизматнинг шарафли ва масъулиятли экани таъсирчан саҳналар орқали ёритилди.
[gallery-31253]
Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, маънавий-маърифий дунёқарашини бойитиш мақсадида театр томошаларига ташриф буюриш анъанага айланган. Бундай маданий-маърифий тадбирлар ҳарбий оилаларнинг мазмунли ҳордиқ чиқариши, санъатга қизиқишини ошириш ва маънавий муҳитини бойитишга хизмат қилмоқда.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА