Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги 82-умумтаълим мактабида давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Фанлар академиясининг фахрий аъзоси, Тожикистон Фанлар академиясининг биринчи президенти, филология фанлари доктори, профессор, Тожикистон Қаҳрамони Садриддин Айний таваллудининг 146 йиллигига бағишлаб, “Икки халқ фарзанди” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Республика тожик миллий маданий маркази раисаси Гуландом Субханова, Сариосиё тумани ҳокими Абдуқодир Донаев, Сурхондарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ҳусниддин Мамадиев ҳамда қатор вилоятлар тожик миллий маданий марказлари раҳбарлари иштирок этди.  

Садриддин Айнийнинг ҳаёти ва ижоди, ўзбек ва тожик адабиётидаги тутган ўрни ҳақида атрофлича сўз юритилди. Ўз даврининг давлат ва жамоат арбоби, йирик олими сифатидаги улкан хизматлари эътироф этилди.  

[gallery-17205]

Садриддин Айний Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида туғилган. Ўзбек ва тожик тилида ижод қилиб, бир дарахтнинг икки шохи дея, таърифланаётган икки миллат халқларининг азалий дўстлик ва яқин қўшничилик ришталарини янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшган.  

Улуғ жамоат арбоби дастлаб эски мактабда, кейин Бухородаги қатор мадрасаларда таҳсил олган. Ўз даврида унинг дунёқарашини ўзгартиришга Аҳмад Дониш ва Озарбайжон ёзувчиси Ҳожа Мароғий ҳамда жадид маърифатпарварларининг асарлари сезиларли таъсир кўрсатган. Айний Бухорода янги усулдаги мактаблар очиб, улар учун ўқув қўлланмалар, оммани илм-маърифатга чақирувчи шеър ва ҳикоялардан иборат дарслик яратган. Икки тилда бирдек ижод қилган ёзувчининг “Дохунда” романи “(1927-1929 йиллар) тожик тилида, “Қуллар” романи (1934 йил) ўзбек тилида нашр этилган. Эски мактабдаги ўқиш ва ўқитиш ҳақида сўз юритилган “Эски мактаб” (1935) асари ҳам ўзига хос услубда ёзилгани билан машҳур бўлган. У моҳир сатирик, йирик адабиётшунос, тилшунос, шарқшунос олим сифатида икки халқ адабиёти, илм-фани ривожига салмоқли улуш қўшган. “Дохунда”, “Қуллар”, “Судхўрнинг ўлими” каби асарлари кўплаб хорижий тилларга таржима қилинган.  

Шу куни тумандаги 12-умумтаълим мактабида ҳам Садриддин Айний таваллудининг 146 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир юксак савияда уюштирилди.

Холмўмин Маматрайимов,  

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Садриддин Айний – ўзбек ва тожик халқининг улуғ фарзанди