Бугун Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ўзбекистонлик бокс мураббийи Акмал Ҳасанов билан учрашиб, Мунарбек Сейитбек ўғлининг ғалабасига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик белгиси сифатида автомобиль совға қилди. Бу ҳақда Қирғиз Республикаси Президенти Администрацияси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қирғизистон етакчиси ўзбек мураббийининг бу ҳаракати икки қардош халқларнинг дўстлиги ва ҳамжиҳатлигидан далолат беришини таъкидлади

– Марказий Осиё халқлари бир-бирини қўллаб-қувватлаб, бирдамлик ва дўстона муносабатларни намоён этаётганини бутун дунё кўрди ва сиз ўз мисолингиз билан ўзаро тотувликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшдингиз, -деди Президент Садир Жапаров.

Шунингдек, Қирғизистон раҳбари Париждаги Олимпиадада ўзбекистонлик спортчиларнинг юқори натижаларини ҳам эътироф этди. 

– Ўзбекистонда спортга катта эътибор қаратилмоқда. Биз ҳам спортчиларимизни сўнгги уч йил ичида фаол қўллаб-қувватлай бошладик. Авваллари мусобақаларда иштирок этиш учун маблағ ажрата олмаган ҳолатларимиз ҳам бўлган. Аждодларимиз ўз қаҳрамонларига эътироф белгиси сифатида от совға қилганлар. Ҳозирда машина совға қилиш одат тусига кирган, яъни, анъаналар руҳи ўзгармаган, -дея қўшимча қилди Президент.

Ўз навбатида, Акмал Ҳасанов самимий сўзлар учун қўшни давлат раҳбарига миннатдорчилик билдирди. У Мунарбек Сейитбек ўғлини спорт йиғинларида кўп марта учратганини ва унинг боксдаги маҳорати таҳсинга лойиқлигини айтди.

Эслатиб ўтамиз, қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сейитбек ўғли Франциядаги Олимпиада ўйинларида кумуш медални қўлга киритган эди. У қирғиз бокс тарихида биринчи бўлиб Олимпиада медалини қўлга киритди. Унинг шахсий мураббийи Олимпиадага бора олмай қолгани учун ўзбекистонлик мураббий Акмал Ҳасанов ушбу спортчига секундантлик қилганди.

Ў.Алимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Садир Жапаров ўзбек бокс мураббийига автомобиль совға қилди