Ўзбекистон Президенти томонидан ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоби, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган учрашувда ўзининг самимий нутқи, муҳим таклифлари ва ёш бўлишига қарамай қўлга киритган халқаро ютуқлари билан юртимиз ёшларига ўрнак бўлган Сабина Набиева Фарғона Давлат университетида бўлди. У олий ўқув юртида талаба-ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар, сифатли таълим йўлида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, ўқув-амалий жараёнлар, инновацион услуб ва янги педагогик технологиялар имкониятлари билан танишди.

Университет кампуси бўйлаб сайр қилган Сабина янги қурилган ўқув ва ётоқхона бинолари, талабалар медиа студияси ҳамда “Қатағон қурбонлари” тарихий хотира музейини кўрди.

Шундан сўнг Сабина университет талабалари билан яқиндан мулоқотда бўлди.

–Сиз каби илмга чанқоқ қизларимиз нафақат ўз оиласининг, шу миллатнинг, Янги Ўзбекистоннинг чинакам бахтидир, –деди Фарғона Давлат университети ректори Баҳодиржон Шермуҳаммадов.

Сабина ёшлардан ўз ҳайратини яширмаган ҳолда "бу каби шинам бинолар, бундай қулай шароит, замонавий билимлар олиш муҳити ва талабага юксак эътибор ҳаттоки, АҚШдаги барча университетларда ҳам бу даражада дея олмайман, деди.

Университет ректори Баҳодиржон Шермуҳаммадов давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда олий таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар дунёнинг энг нуфузли рейтингларидан ўрин олаётган ФарДУ мисолида намоён бўлаётганини айтиб, Сабинага олий таълимдан кейинги таълим босқичини Фарғона Давлат университетида давом эттиришни таклиф қилди.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/ZtvFkLo4u4g" title="Sabina Nabiyeva FarDUda kutib olindi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сабина Набиевага ўқишнинг кейинги босқичини Фарғонада давом эттириш таклиф этилди (+видео)