Пойтахтимизда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатининг эркаклар ўртасида -109 кг вазн тоифасидаги беллашувлари ўз якунига етди. Қувонарлиси, унда ҳамюртларимиз Руслан Нурудинов олтин, Акбар Жўраев кумуш медални қўлга киритди.

Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидлаш жоиз, даст кўтариш машқида хитойлик Янг Чже юртдошларимизга жиддий рақобат кўрсатди. Хитойлик полвон ушбу машқда 200 кг тошни бўйсиндириб, янги жаҳон рекордига муаллифлик қилди. Бу машқда Жўраев 194 кг, Нурудинов 188 кг натижа қайд этишди.

Силтаб кўтариш машқида олтин медаль учун икки вакилимиз ўзаро рақобат олиб борди. Якунда Руслан Нурудинов 241 кг билан Осиё чемпионлигини қўлга киритиш қатори янги жаҳон рекордини ўрнатишга муваффақ бўлди. Кумуш медаль Акбар Жўраевга, бронза медали эса хитойлик Янг Чжега насиб этди.

Оғир атлетика, Осиё чемпионати:

Эркаклар, -109 кг:

1. Руслан Нурудинов (Ўзбекистон) – 429 (188 + 241) кг

2. Акбар Жўраев (Ўзбекистон) – 428 (194 + 234) кг

3. Янг Чже (Хитой) – 415 (200 + 215).

[gallery-2162]

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Руслан Нурудинов янги жаҳон рекордини ўрнатди