Пойтахтимиздаги "Ўзбекистон" халқаро анжуманлар саройида “Рус фасллари” халқаро лойиҳaсининг ёпилишига бағишланган мусиқий тадбир бўлиб ўтди.

Унда маданият вазири ўринбосари Муроджон Мажидов ҳамда Россия Федерацияси маданият вазири ўринбосари Надежда Преподобная бу каби маданий-маърифий лойиҳалар мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашда, санъат мухлисларининг кино, театр, мусиқа, хореографияга оид етук намуналардан баҳраманд бўлишида алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлади.  

Дарҳақиқат, “Рус фасллари” халқаро маданият лойиҳаси доирасида Россия Федерациясининг бир қатор театр жамоалари пойтахтимиз ва мамлакатимиз шаҳарларида ўзининг энг сара спектаклларини намойиш этди. Шу билан бирга ранг-баранг концерт дастурлари томошабинлар эътиборига ҳавола этилди. Санъат намояндалари иштирокида маҳорат дарслари ўтказилди.  

 Тантанали тадбирда “Рус фасллари” халқаро лойиҳасида фаоллик кўрсатган соҳа вакилларига ташаккурномалар ва эсдалик совғалари топширилди.  

Санъат усталари иштирокидаги концерт дастури қатнашчиларга манзур бўлди.  

Н.Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Рус фасллари" халқаро лойиҳаси муваффақиятли якунланди