Президент Владимир Путин Олег Мальгиновни Россиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинлади. Бу ҳақдаги фармон расмий ҳуқуқ хабарлари интернет-порталида эълон қилинди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги сайтида берилган маълумотга кўра, О.Мальгинов бунгача Россия ташқи сиёсат маҳкамасининг хориждаги ватандошлар билан ишлаш бўйича департамент директори бўлиб фаолият юритган.
"Мальгинов Олег Сергеевич Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлансин", – дейилади ҳужжатда.
Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача Владимир Тюрденев Россиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси эди.