Россиялик бойлар 2020 йилда жами 27,6 миллиард доллар йўқотган. Энг кўп зарар кўрган миллиардер "Лукойл" хўжайинларидан бири Вагит Алекперов бўлди.

Россиялик бойлар 2020 йилда жами 27,6 миллиард доллар йўқотган. Энг кўп зарар кўрган миллиардер "Лукойл" хўжайинларидан бири Вагит Алекперов бўлди. РИА Новостининг Bloomberg Billionaires Index (BBI) рейтингига кўра маълум қилишича, унинг бойлиги 8,5 миллиард долларга камайган.

Индекс миллиардерлар ҳиссадор бўлган компаниянинг акция нархларига қараб ҳисобланади. Айрим компанияларда ҳисоб-китоб копитализациялашув нисбати бўйича амалга оширилади ёки акциялар қиймати уларнинг даромад келтиришидан келиб чиқилади. BBI рейтингида дунёнинг жами 500 та бой одами келтирилган. Улар орасида 24 нафар россиялик бор.

"Норникел"нинг асосий эгаларидан бири Владимир Патанин 3,25 миллиард доллар йўқотган. Унинг бойлиги 24,8 миллиард долларга тушиб қолди. Шундай бўлса-да, у BBI рўйхатда россиялик энг бой одам бўлиб турибди.

Иккинчи ўринда Владимир Лисин бормоқда. Унинг бойлиги 456 миллион долларга камайиб, 20,9 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бойлик йўқотиш бўйича учинчи ўрин "Северстал"нинг асосий эгаси Алексей Мордашовга тегишли бўлди. Унинг бойлиги 1,21 миллиард долларга камайиб, 18,7 миллиардни ташкил этмоқда.

Россия бойлари орасида бешинчи ва олтинчи ўринни Алишер Усмонов ("Металлоинвест", "Мегафон") ва Роман Абрамович (Evraz) эгаллаб турибди. Уларнинг капитали 18,3 миллиард ва 15,5 миллиард долларни ташкил этмоқда.

Россия бойлари ўнталигини "Альфа-групп" асосчиси Михаил Фридман якунлаган. Унинг давлати айни пайтда 13,4 миллиард долларни ташкил этади. Михаил Фридман йил бошидан буён 422 миллион доллар йўқотган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россиялик миллиардерлар йил бошидан буён 27,6 миллиард доллар йўқотди