Россиянинг Красноярск шаҳрида дзюдо бўйича анъанавий "Russian Judo Tour" турнири ўндан ортиқ давлат терма жамоалари иштирокида ўтказилди. Унда 5 нафар полвонимиз мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.

Жумладан, мусобақанинг -100 кг. вазн тоифасидаги беллашувларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Эрназар Сарсенбаев финалга қадар ўтган барча жангларда рақибларини таслим этиб, сўнгги ҳал қилувчи баҳсда мезбонлар вакили Асан Аугалиев билан тўқнаш келди. Мазкур жангда ҳам ўзбек ўғлонининг қўли баланд келди ҳамда шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Аёллар ўртасида вазни 63 килограммгача бўлган дзюдочилар беллашувларида Севинч Исоқова финалга қадар муваффақиятли иштирок этди ва кумуш медали билан тақдирланган бўлса, Камолиддин Бахтиёров -60 кг. вазнда бронза медалига сазовор бўлди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россияда уч полвонимиз шоҳсупага кўтарилди