Россияда торнадо 4 000 уйни токсиз қолдирди
Россиянинг Свердлов вилоятида кузатилган кучли торнадо ва бўрон оқибатида 4 000 дан кўп хусусий хонадон электр таъминотисиз қолди.
Қайд этилишича, офат Кушва, Янги Ляля каби бир неча аҳоли манзилини қамраб олган. Кучли шамол уйлар томини учириб, электр узатиш тармоғи устунларини қулатган.
Ҳозирча, вилоят расмийлари тиббий ёрдам учун 15 киши мурожаат қилгани, улардан бири шифохонага ётқизилганини билдирди.
Д.Ҳакимов, ЎзА