Россияда "Telegram" қамали: чеклов янги босқичга чиқди
Россияда “Telegram” фаолияти билан боғлиқ жиддий узилиш кузатилиб, платформага кириш 95 фоизгача чекланди. Минглаб фойдаланувчи алоқа йўлини тиклаш учун чора излаяпти.
24 соат ичида мессенжер фаолиятида жиддий техник муаммо кузатилиши сабаб, фойдаланувчилардан 2 600 га яқин шикоят тушган. Мутахассислар қайд этишича, иловага киришдаги тўсиқ даражаси 95 фоизга етган. Бу кўрсаткич бошқа манбаларга чекловдан анча юқори. Энг кўп носозлик Москва ва Санкт-Петербургда қайд этилган. Вазият VPN хизматидан фойдаланувчиларга ҳам салбий таъсир кўрсатган.
Экспертлар айни техник чеклов мамлакатдаги сўнгги сиёсий воқеалар, масалан “Мемориал” ташкилоти фаолияти тақиқланиши ва “Новая газета” таҳририятидаги текширув билан боғлиқлигини тахмин қилмоқда. Мессенжер барқарор ишламаётгани боис, кўпчилик муқобил ечим излай бошлаган. Хусусан, алоқадаги тўсиқни четлаб ўтиш мақсадида Россияда Ўзбекистон алоқа операторларига тегишли СИМ-карталарга қизиқиш сезиларли даражада ортган.
Ф.Яхшибоева, ЎзА