Россияда смартфон нархи ошди
Яқин Шарқдаги кескинлашиб бораётган вазият Россияга товар кириб келишини мураккаблаштирди ва кўплаб маҳсулотлар нархи ошиб кетди.
“Росстат” маълумотига кўра, смартфон нархи июль ойи тўрт ҳафтасида ўртача 1,9 фоиз кўтарилди. Бу инфляциядан уч баробар тезроқ.
Айни вазият Бирлашган Араб Амирликларига таянган Россияга “жанубий” етказиб бериш йўли ёпилиши сабаб, дея таъкидлайди ҳукумат билан яқин алоқада бўлган “Cмакс” таҳлилий маркази раҳбари Дмитрий Белоусов.
Унинг фикрича, нарх ошиши ва июнь-июль ойларида инфляция тезлашиши “геосиёсий бетартиблик”, шунингдек ёнилғи инқирози билан боғлиқ.
Форс кўрфазидаги уруш бутун дунё бўйлаб қимматчиликка олиб келяпти, Россия учун эса мазкур ҳолат алоҳида аҳамиятга эга. Ишлаб чиқарувчилар санкция сабаб ёки ўз қарори билан РФ бозорига расман сотилмайдиган маҳсулотларнинг асосий қисми мамлакатга жанубий йўналиш – БААдан Эрон ва Каспий денгизи орқали жўнатиларди.
С.Раҳимов, ЎзА