“O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” акциядорлик жамиятидан маълум қилишларича, пандемия даврида Россияда қолиб кетган юртдошларимизни мамлакатимизга олиб келиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти “Волжский-Тошкент” йўналишида 483-сонли йўловчи поездининг махсус рейсини йўлга қўяди.
Мазкур поезд 2021 йил 27 август куни соат 20:57 да “Волжский-Тошкент” йўналишида ҳаракатини амалга оширади.
30 август куни “Тольятти-Тошкент” йўналишида 446-сонли йўловчи поездининг махсус рейси йўлга қўйилади. Бу поезд Тольятти вокзалидан соат 12:35 да жўнайди.
Мазкур поездларга фақат бир томонга, яъни “Волжский-Тошкент” ҳамда “Тольятти-Тошкент” йўналишларига чипталар сотилади. Йўловчиларга чипта харид қилишда қулайлик яратиш мақсадида чипталарни электрон тарзда сотиш йўлга қўйилган.
Россиядаги фуқароларимизнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти веб-сайти орқали е-ticket.railway.uz дан чипталарни электрон тарзда харид қилиб олиб, жўнатишлари ҳам мумкин.
Сайёра Шоева, ЎзА