Мамлакатимиз мустақиллигининг 30-йиллик байрами шукуҳини Россия Федерациясида яшаб, меҳнат қилаётган ватандошларимизга улашиш учун йўлга чиққан Сурхондарё вилояти делегацияси Новосибирск вилоятида бўлиб турибди.

Президентимизнинг "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, шу кунларда жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида улуғ айёмга бағишланган учрашув, концерт кечалари ва бошқа маданий-маьрифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Сурхондарё вилоят ҳокими ўринбосари Ж. Тўраев раҳбарлигидаги делегация аьзолари бугун новосибирсклик юртдошларимиз билан учрашиб, бир пиёла чой устида суҳбатлашди. “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида ўтказилган тадбирда дошқозонларда миллий таомимиз ош дамланиб, улашилди. Ватандошларга мамлакатимизда юз бераётган улкан ўзгариш ва янгиланишлар, бунёдкорлик ишлари ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти М. Намозов, таниқли эстрада хонандаси В. Исоқов, вилоят филармонияси хонандаси В.Нортожиев, эстрада хонандаси В. Исоқов, Шўрчи тумани болалар мусиқа ва санъат мактаби бахшичилик синфи ўқитувчиси, бахши Б.Артиковлар қизиқарли концерт дастурларини намойиш этди.

Делегация таркибида шунингдек, вилоят маданият бошқармаси бошлиғи Қ. Амонқулов, вилоят мусиқали драма театри овоз режиссёри С.Сотибов, Сурхондарё вилоят телерадиокомпанияси муҳаррири О. Юсупов, Термиз шаҳар маданият маркази бошловчиси А.Қўчқоровлар ҳам бор.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россияда мустақиллинимизнинг 30 йиллигига бағишланган шодиёналар давом этмоқда