Коронавирус қарийб икки йилдирки, дунё мамлакатларини тарк этгани йўқ. Касаллик суръати гоҳ кўтарилиб, гоҳ пасайиб, инсонлар саломатлигига зарар келтирмоқда. Мисол учун, оммавий ахборот воситаларидан сўнгги кунларда Россия Федерациясида касалланиш ҳолатлари кескин ошганини кўриш мумкин.

Хўш, ушбу ҳолат юртимизда ҳам касалланиш даражаси ошиши эҳтимолини пайдо қиладими? Ўзбекистонда локдаун эълон қилиниш эҳтимоли борми?

Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясида ўтказилган матбуот анжуманида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев қуйидагича фикр билдирди:

– Юртдошларимизнинг хавотирларини тушуниб турибман, – деди Б.Юсупалиев. – Аммо бугунги кунда ҳеч қанақа локдаун ҳақида гап бўлиши мумкин эмас ва барча ҳаракатлар шунга қаратилган. Шу кунларда Россия Федерациясида касалланиш ҳолатлари кўтарилгани юртимизда ҳам касалланиш даражаси ошиши эҳтимолини пайдо қилади. Лекин бизнинг чегараларда назорат ҳар қачонгидан ҳам кучайтирилган, юртимизга 72 соатлик ПЗР тести топширилган ҳолдагина четдан кириш мумкин. Бордию, фуқароларда тест бўлмаганда, чегарада экспресс-тест топширилади. Локдаун ҳолатининг олдини олишнинг яна бир йўли жамоавий иммунитетни шакллантиришдир. Бунинг энг самарали усули оммавий эмлаш. Агар биз аҳолининг камида 60 фоизини эмлай олсак, жамоавий иммунитетни шакллантирган бўламиз. Шунда бизга ҳеч қандай локдаун хавф сола олмайди. Ҳозирга келиб эмланиши лозим бўлган 21 миллион нафардан ошиқ аҳолининг 13 миллион нафари биринчи доза вакциналарини олиб улгурди.

Моҳигул Қосимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россияда касалланиш ҳолатлари кўпайгани юртимизда ҳам касалланиш даражаси ошиши эҳтимолини пайдо қилади