Самарқанд вилоятидан З.Х оиласидаги молиявий қийинчилик сабабли Россиянинг Челябинск шаҳрига ишлаш мақсадида кетган. Фуқаро З.Хнинг ижтимоий тармоқлар орқали уйсиз ва пулсиз, вояга етмаган фарзандлари билан қийин аҳволда қолганлиги, шунга кўра Ватанга қайтишга ёрдам сўраган мурожаати тарқалди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан ушбу фуқаролар билан алоқа ўрнатилиб,  вақтинча яшаш жойи (хостел)га жойлаштирилди. Фуқаронинг 2 нафар фарзандига Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан "Ватанга қайтиш гувоҳномаси" расмийлаштириб берилди.

18 июнь куни  Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Екатеринбург-Самарқанд йўналишидаги авиарейс орқали Ўзбекистонга қайтарилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россияда 3 нафар фарзанди билан қийин аҳволда қолган аёл Ватанга қайтарилди