Хитой Бош божхона бошқармасининг эълон қилинган маълумотларига кўра, 2022 йилнинг биринчи чорагида Россия ва Хитой ўртасидаги савдо айланмаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 28,7 фоизга ошиб, 38,17 миллиард долларни ташкил қилди.
Ҳисобот даврида Хитойнинг Россияга экспорти йиллик ҳисобда 25,9 фоизга ошди ва 16,44 миллиард доллар бўлди, Россиядан Хитойга етказиб бериш 31 фоизга ошиб, 21,73 миллиард долларни ташкил этди.
Март ойида Россия ва Хитой ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 11,66 миллиард долларни ташкил этган. Хитойдан Россияга экспорт 3,82 миллиард долларга, Россиядан Хитойга импорт 7,84 миллиард долларга етди.
ЎзА