Россия мудофаа вазирлиги мамлакат ҳудудида 147 та учувчисиз самолёт йўқ қилинганини маълум қилди.

Хабарларга кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари Белгород, Курск, Брянск, Воронеж, Тверь, Липецк, Орлов, Тамбов, Тула ва Москва вилояти ҳудудлари устида учаётган дронларни уриб туширган.

Москва мэри Сергей Собяниннинг айтишича, пойтахтга яқинлашаётган иккита учувчисиз учоқ уриб туширилган. Манбаалар шунингдек, шаҳардаги Ногинск ва Жуковский туманлари атрофида портлаш товушлари ҳақида ёзган. 

– Белгородда Украинанинг дрон ҳужуми натижасида бир киши жароҳат олди, -деди вилоят раҳбари Вячеслав Гладков.

Губернатор Александр Богомазнинг сўзларига кўра, Брянск вилояти осмонида 43 та дрон уриб туширилган, қурбонлар ва талафотлар йўқ.

Шунингдек, Твер вилоятида бешга яқин Украина ҳаво қуроллари уриб туширилган, ҳеч ким жароҳат олмагани маълум. Воронеж, Тула, Тамбов вилоятларида қурбонлар ҳамда вайронагарчиликлар кузатилмаган.

“Росавиация” Москва, Калуга, Тамбов, Нижний Новгород аэропортларининг фаолиятига бироз чекловлар қўйди, аммо бу чекловлар ҳозирча фақатгина Калуга Грабтсево аэропортида амал қилмоқда.

С.Поёнов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия – Украина низоси: дронлар ҳужуми давом этмоқда