Россия терма жамоаси 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида қатнашмайди
Халқаро шахмат федерацияси президентининг ижроия кенгашининг навбатдаги йиғилишида Россия терма жамоасининг 46-бутунжаҳон шахмат олимпиадасидаги иштирокига бағишланди.
Ижроия кенгаш аъзоларининг овоз бериши натижасида Россия жамоаси Самарқандда ўтадиган шахмат олимпиадасида иштирок этмайдиган бўлди.
Бу ҳақда FIDE президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Вишванатана Ананд Россия шахмат федерациясига мурожаатнома йўллади.
Россия шахмат федерацияси ижрочи директори Александр Ткачев ушбу вазиятга изоҳ бериб, “FIDE президенти ижроия кенгашида Россия шахмат жамоаси иштирокини хоҳловчилар ва истамайдиганлар бор, ҳозирча кенгашда Россияга қаршилар кўпчилик” дея таъкидлади.
Т. Рўзиев, ЎзА