Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашув тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденкони қабул қилди.
Учрашувда бўлиб ўтган Ўзбекистон – Россия сиёсий маслаҳатлашувининг навбатдаги давраси якунлари сарҳисоб қилинди, икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди ҳамда жорий йилга мўлжалланган турли даражадаги қўшма тадбирларни ўтказиш бўйича режалар белгилаб олинди.
ЎзА