Россия паралимпия қўмитаси билан ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди
Москва шаҳрида Россия паралимпия қўмитасининг 30 йиллигига бағишлаб спорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш мавзусида ўтказилган халқаро конференцияда Ўзбекистон миллий паралимпия қўмитаси номи эътироф этилди.
40 дан ортиқ давлатнинг Миллий паралимпия қўмиталари ва халқаро спорт ташкилотлари раҳбарлари, хусусан, Осиё Паралимпия қўмитаси раиси Мажид Рашид, АҚШ Паралимпия қўмитаси бош котиби Лилиана Суарес иштирок этган конференцияда Ўзбекистон миллий паралимпия қўмитаси раиси ўринбосари Ҳикмат Тошматов Россия миллий паралимпия қўмитаси мутасаддилари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, истиқболли лойиҳаларни янги босқичга олиб чиқиш борасида фикр алмашди.

Анжуман давомида жаҳон бўйлаб имконияти чекланган инсонларни пара спорт турларига жалб этиш, паралимпия ҳаракатини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Мулоқот жараёнида пара спорт мураббийларининг мураккаб иш тизими, адаптив спорт турларининг ўзига хос жиҳатлари таҳлил қилинди
Т.Рўзиев,
ЎзА