Иккинчи жаҳон уруши барча халқлар каби ўзбек халқининг тарихида ўчмас из қолдирган ХХ асрнинг энг йирик йўқотиши бўлди.

Иккинчи жаҳон уруши барча халқлар каби ўзбек халқининг тарихида ўчмас из қолдирган ХХ асрнинг энг йирик йўқотиши бўлди. Бу урушда минг минглаб ўзбекистонликлар фронт ва фронт ортида мардлик ва жасорат кўрсатдилар. Уларнинг жасорати, мардлиги ва фидоийлиги туфайли фашизм устидан ғалаба қозонилди.

Мана шундай мард ва жасур қаҳрамонлардан бири – Очил Қодировдир.

У 1910 йил Самарқанд вилоятининг Қўшработ тумани Себистон қишлоғида оддий чўпон оиласида дунёга келган. Ота онасида эрта етим қолиб, акаси Тўлак Қодиров қўлида улғайди. Бошланғич мактабни тугатиб, колхозда акси билан ишлай бошлайди.

1941 йил Самарқанднинг Митан райони ҳарбий комиссиаряти томонидан урушга сафарбар этилади. Очил Қодиров 1941 йилдан 1944 йилгача Жанубий-Марказий 1-Белоруссия фронтининг 1348-ўқчи полки, 399-ўқчи Суворов девизиясида қўл пулемётчи сифатида хизмат қилди. У дастлаб 1941-1943 йилларда тури жангларда қатнашиб, жанг қилиш сирлари ва маҳоратини ўзлаштириб, ўзига хос тажриба орттирди. Унинг асосий қаҳрамонликлари ва жанговар жасоратлари 1944 йилдан бошланди.

Жумладан, 1944 йил 29 июнда Белоруссиянинг Могилев вилояти Березина дарёси бўйида жойлашган Бобруйск шаҳри учун бўлган жангда Очил Қодиров биринчилардан бўлиб Березина дарёсидан ўтиб, бир гуруҳ аскарлар билан душман хандақларига отилиб, уларга ҳужум қилди. Ушбу жангда у тезкор ва жанговар жасорат кўрсатиб, 5 фашист аскарини яксон қилди. Унинг бу жасорати эътироф этилиб, “Қизил юлдуз” ордени билан тақдирланди.

photo_2020-04-28_12-32-25.jpg

1944 йил 19 июлда Польша ва Белоруссия чегарасида жойлашган Беласток вилояти, Волковйск тумани Колтувка қишлоғи учун жангда Очил Қодиров биринчи бўлиб қишлоққа киради. Кўча жангида у 19 нафар фашист аскар ва офицерни автоматидан ўққа тутиб, қишлоқни эгаллашга ҳисса қўшади, бунинг учун у иккинчи “Қизил Юлдуз” ордени билан тақдирланган.

1944 йил 26 августда Польшанинг Острув-Мазовецка туманидаги Сток қишлоғида жангда ўқчи пулемётчи аскар Очил Қодиров ротанинг чап қанотида пиёдаларга ҳужум қилиб, ўз автоматида ўқ узди. Ушбу жангда у 15 фашист аскари ва офицерини яксон қилди ва ҳужумни муваффақиятли якунлайди. Шунинг учун у “Жасорат учун” медали билан тақдирланди.

1944 йил 3 сентябрда Польшанинг Острув-Мазовецка округи ҳудудидаги жангларда, Очил Қодиров танк десанти таркибида ўз пулемётида ҳужум қилиб, фашист ўқчи ротасининг ҳужумини қайтарди.

Бироқ душман Гури қишлоғи учун жангда қарши ҳужумга ўтганда, Очил Қодиров қишлоқдаги ғишт сарой ичига пулемётини ўрнатди ва 100-150 метр масофада унга яқинлашиб қолган душманнинг ўзиюрар тўпларини ўққа тутади. У автоматидан яхши мўлжалга олиб, душман қўшинларининг 5 та ўзиюрар тўпларини ўққа тутиб йўқ қилади ҳамда фашистларни орқага чекинишга мажбур қилди. 1944 йил 28 сентабярь куни нашр этилган “Қизил Армия” газетасида у ҳақида “Баҳодир пулемётчи” номли мақола чоп этилади. Унда Очил Қодиров ушбу жангда шахсан ўзи 40 фашистни йўқ қилганлиги ёзилган. Шундан сўнг Очил Қодиров ушбу жангда кўрсатган жасорати учун 3 даражали “Шон-шараф” ордени ва “Жасорати учун” медали билан тақдирланди.

Сўнг унинг бўлинмаси турли аҳоли манзилгоҳларини душманлардан тозалаб фаол равишда шу яқин орадан оқиб ўтувчи дарё томон боради. Улар дарёнинг ғарбий томонига ўтишлари керак эди. Бу воқеа 1944 йил 4 сентябрда Полшанинг Ружан шаҳридан 11 км узоқликда жойлашган Дроздово қишлоғи жанубидаги Нарев дарёсидан ўтиб кетаётганда юз бериб, улар душман қаршилигига учрайди. Шунда пулемётчи аскар Очил Қодиров ўз автомати ва захира ўқларини олиб дарё бўйида турган қайиққа илдамлик билан ўтиради ва нариги қирғоқ томон суза бошлайди. Қирғоққа етмасданоқ душман траншеяларига қарата ўқ уза бошлайди. Буни кутмаган фашистлар унга қарата ўқ уза бошлайди. Бироқ чорасиз қолиб чекинадилар. Т. Жўраевнинг “Ватаннинг содиқ фарзандлари” китобида ёзилишича, ушбу жангда Очил Қодиров оғир жароҳатланади. Бироқ отишни тўхтатмайди. Шу вақтда Очил Қодировнинг ҳам сафдошлари дарёдан ўтиб олиб душманни ер тишлатадилар. Ушбу жангдан сўнг оғир яраланган Очил Қодиров фронтдан ортга қайтарилади. Бироқ унинг жасорати бесамар кетмайди. 1944 йил 18 сентябрида у хизмат қилаётган 1348-ўқчи полки командири майор И.Д. Королёв томонидан Совет Иттифоқи қаҳрамони унвонига тавсия этилади. Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Марказий архивида сақланаётган ушбу мукофотлаш варақасида унинг жанговар жасорати асоснома шаклида батафсил баён қилинади.

Афсуски, бу унвонни кўриш Очил Қодировга насиб қилмайди. Фронтдан ҳали уруш тугамасидан ярадорлиги сабабли қишлоғига қайтиб келгач, касалликдан 1945 йил 13 март куни вафот этган. У Самарқанд вилояти, Қўшработ туманининг Себистан қишлоғида дафн этилган. Шундан сўнг унинг вафотидан ўн бир кун ўтиб, СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1945 йил 24 мартдаги фармонига биноан немис босқинчиларига қарши жангнинг фронтида қўмондонлик миссияларини намунали бажарганлиги ва уларга кўрсатилган жасорат ва қаҳрамонликлари учун ўқчи пулемётчи оддий аскар Қодиров Очил вафот этиб, Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлади.

Кейинчалик Қўшработ туманидаги колхоз ва у яшаган қишлоқдаги мактаб Очил Қодиров номига берилади. Жамоа хўжалик марказида қаҳрамонга ёдгорлик бюсти ҳам ўрнатилган. Унга атаб бир қанча шеърлар, мақолалар ва бадиҳалар ёзилган. Хусусан, қўшработлик марҳум шоир Равшан Файз томонидан “Олис олисларда йиғлар Қўшработ” номли шеър, истеъдодли журналист Қувондиқ Сиддиқов томонидан шу номда хотира-ҳикоя, туман газетасида бир неча мақолалар босилган.

1982 йил Қўшработ тумани Себистон қишлоғидаги мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Қурол Мухторов томонидан кичик бир музей ҳам ташкил этилди. Очил Қодиров туғилган уйда ҳозир унинг акасининг ўғли Ортиқ Туяков истиқомат қилади ва бу уй қарийб 200 йиллик тарихга эга.

Таъкидлаш керакки, Қўшработ туманидан кўплаб кишилар бу урушда иштирок этиб, ғалабага ўз ҳиссасини қўшишган. “Хотира” китобида улардан 366 тасининг номи келтирилган. Бироқ улар орасида Очил Қодиров Қаҳрамон унвонига сазовор бўлган ягона уруш иштирокчисидир.

Ойбек Абдумўминов,
тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD),
ЎзР ФА ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи маркази директор ўринбосари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия Мудофаа вазирлиги Марказий архивидаги ўзбек йигитининг қаҳрамонлик варақаси ортидаги жасорат