2021 йил 16 апрель куни Тошкент давлат шарқшунослик университетига Олтой давлат университети ректори Сергей Бочаров бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Учрашувда ТДШУ ректори Гулчеҳра Рихсиева меҳмонларга университет фаолияти, илм-фан соҳаларда амалга оширилаётган ишлар ҳамда Россия Федерацияси ҳамкор олий таълим муассасалари билан бугунги кундаги ҳамкорлик алоқалари ҳақида сўзлаб берди.

Ўз навбатида, Олтой давлат университети раҳбарияти университет фаолияти, халқаро йўналишлари тўғрисида маълумот берди. Жумладан, 2021 йил QS жаҳон университетлари рейтингида мазкур олий ўқув юрти 570-ўринни эгаллаб, 12 мингдан зиёд талабаларга таълим бериб келмоқда.

2011 йилдан буён Олтой давлат университети Марказий Осиё мамлакатлари университетлари ва мактаблари билан яқиндан ҳамкорлик қилишга йўналтирилганлиги алоҳида қайд этилди.

Сергей Бочаров Олтой давлат университетида ТДШУ билан биргаликда шарқ тилларини ривожлантириш лойиҳалари ҳамда туркология соҳасида ҳамкорлик қилиш таклифларини билдирди.

– Бугунги кунда ТДШУ Россиянинг 8 та олий таълим ва илмий муассасалари билан алоқаларни йўлга қўйган. Жумладан, охирги 2 йилда Москва давлат университети, Санкт-Петербург давлат университети, Қозон федерал университети, Россия халқлар дўстлиги университетлари билан турли таълим ва илмий лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Олтой давлат университетида ҳам янги ўқув йилидан бошлаб бир қатор шарқ тиллари бўйича онлайн дарсларни йўлга қўйиш режаси ишлаб чиқилади, – дейди ТДШУ халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Элёр Маҳмудов.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия Федерацияси Олтой давлат университети билан ҳамкорлик кенгаяди