Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги дўстона муносабат мустаҳкамланиб, турли соҳаларда кўплаб янги-янги келишувларга эришиляпти. Бу ҳар икки мамлакат иқтисодий ривожида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Сўнгги йиллари мамлакатимиз юритаётган конструктив ташқи сиёсатда парламент дипломатияси ҳам муҳим ўрин тутмоқда. Бу жараёнда хорижий давлатлар парламентлари билан дўстлик гуруҳлари имкониятидан кенг фойдаланиляпти.

Жумладан, Россия ва Ўзбекистон парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик йил сайин мустаҳкамланмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин бошчилигидаги делегация билан кечган учрашувда айтиб ўтди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги дўстона муносабат барқарор ривожланмоқда. Икки давлат раҳбарларининг яқин муносабати барча соҳадаги ўзаро ишончли парламентлараро шерикликни кенгайтиришда муҳим омилдир. Айниқса, кейинги йиллардаги олий даражали ташрифлар якунида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги алоқалар ўзаро муносабат тарихида бутунлай янги босқичга кўтарилди.

[gallery-9750]

Мулоқотда Спикер Н.Исмоилов делегация аъзоларига мамлакатимизда Тараққиёт стратегияси асосида ҳаётнинг барча жабҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар хусусида батафсил маълумот берилди. Мамлакатимиз парламентининг қонунчилик фаолияти, норма ижодкорлиги, фракция ва қўмиталар иш услуби ҳамда парламентаризм соҳасидаги янгиликлар ҳақида сўзлаб берилди.

Икки томонлама муносабат босқичма-босқич такомиллашиб бораётгани, мамлакатларимиз ўртасида сиёсий, иқтисодий соҳадаги мулоқот фаоллашгани ижобий баҳоланди.

Конструктив ва ўзаро ишонч руҳида кечган учрашувда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги парламентлараро алоқа кўламини кенгайтириш, муносабатларни янги мазмун билан бойитиш, қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўз навбатида В.Володин самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, мулоқотни жадаллаштириш ҳар томонлама фойдали эканини қайд этди.

Савдо-иқтисодиёт, нефть-кимё, транспорт коммуникацияси, қишлоқ хўжалиги, маданият, туризм соҳаларида шерикликни янада ривожлантириш, меҳнат мигрантларига муносиб шароит яратиш ва бошқа турли масалаларга эътибор қаратилди.

Якунда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси билан Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думасининг Ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссиясини тузишга келишилиб, Комиссия регламенти имзоланди.

Гўзал Сатторова, Аълохон Абдуллаев (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия билан парламентлараро алоқа янги босқичга кўтарилади