Россия 1 апрелдан бошлаб олтита мамлакат билан авиақатновни бошлайди

Россия 1 апрелдан Германия, Венесуэла, Сурия, Тожикистон, Ўзбекистон ва Шри-Ланка билан ҳаво қатновини қайта йўлга қўяди, деб журналистларга маълум қилинди Россияда коронавирусга қарши кураш бўйича тезкор штабидан.
Хабарда айтилишича, Россия бош вазирининг биринчи ўринбосари Татьяна Голикова тезкор штабда мажлис ўтказган.
“Маълум бир мамлакатларда эпидемиологик вазият яхшилангани сабабли 2021 йил 1 апрелдан мазкур мамлакатлар билан ўзаро авиақатновларни бошлайди", — дейилади хабарда