Бир неча кун олдин машҳур футбол нашри France Football португалиялик форвард Криштиану Роналду билан катта интервью ташкиллаштирди.

Бир неча кун олдин машҳур футбол нашри France Football португалиялик форвард Криштиану Роналду билан катта интервью ташкиллаштирди. Гарчи мазкур интервьюнинг тўлиқ варианти ҳали чоп этилмаган бўлсада, нашр Роналдудан айрим парчаларни бошқа ОАВлар орқали сиздирмоқда.

Айрим манбалар France Football ходимлари ва Криштиану Роналду ўртасидаги учрашувни “бу йил топшириладиган Олтин тўпнинг эгаси ким эканлигига ишора”, деб атамоқда.

Аммо бир қатор журналист ва нашрлар буни шунчаки “Олтин тўп ва унинг атрофидаги пиарнинг бир кўриниши”, дея баҳоламоқда ҳамда интервьюдан парчалар бериб бормоқда.

“МЮ”даги муваффақият

“Манчестер Юнайтед”даги муваффақиятларим сабаби? Оддий. Мен ақлимдан фойдаландим. Агар сизда озгина ақл-идрок бўлса; қандай футболчилар билан елкама-елка ҳаракат қилаётганингизни ҳис этсангиз, сиз ҳам, менимча, шундай даражага эришган бўлардингиз. Мен ҳар куни Манчестерда Гиггз, Скоулз, ван Нистелрой ва Фердинанд каби кўплаб энг зўр ўйинчилар билан муносабатда бўлардим.

Без названия.jpg

Сэр Алекс Фергюсондан жуда катта миннатдорман. У менга кўп нарсаларни ўргатди.

Шунчаки тўпни тепиб юбориш ёки узатиш эмас, балки менда гол уриш учун ҳам потенциал борлигини тушуниб етдим. Камчиликларсиз мукаммал ўйинчи бўлиш ҳақида ўйлай бошладим.

Энг яхши гол

Менинг энг яхши голим? Қайчи услубида Чемпионлар Лигасининг 2017/2018 йилги мавсуми чорак финали доирасида “Ювентус” дарвозасига киритган голим албатта. Бу гол – буюк жамоа ва буюк посбон Буффон қўриқлаётган дарвозага муҳим ўйиннинг ҳал қилувчи лаҳзасида киритилган эди.

DZ456SEWsAAN38l.jpg

Мен зарба берган баландликка қаранг: 2.4 метрдан юқорироқ. Ажойиб. Билишимча, айнан меникига ўхшаш қайчи услубида киритилган гол олдин ҳеч қачон бўлмаган. Буни айнан мени голим эканлиги учун айтмаяпман, балки ҳақиқатан бундай гол кўрмаганим учун гапириб беряпман.

700 та гол

NINTCHDBPICT000532416258-e1571517640285.jpg

700та гол? Назаримда, бу жуда катта ва ғурурланишга арзийдиган рақамлар. Камдан кам ўйинчиларгина бундай кўрсаткичга эришиши мумкин.

Месси билан рақобат

4543-82925-original.jpeg

Испанияда Месси билан бўлган рақобат бизни янада самаралироқ ва кучлироқ бўлишимизга туртки берди. Мен у билан қарама-қаршиликларда доим катта босимни ҳис этардим, ва бу соғлом рақобат эди, деган Роналду France Football билан интервью чоғида.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Роналду “МЮ”даги онлари, Месси билан рақобат ва ўша машҳур гол ҳақида гапирди
Спорт
02:35 / 30:10:2019