Бугун, 20 январь куни "Адолат" социал демократик партияси Сиёсий кенгашининг Пленуми бўлиб ўтди.

Унда партия Сиёсий кенгаши ҳамда Ижроия қўмитаси аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, сенаторлар, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.  

Пленумда партиянинг 2023 йилги фаолияти якунлари ҳамда 2024 йилги фаолият йўналишлари муҳокама қилинди. Қайд этилганидек, бугунги кунда партия такибида 7 минг 338 та бошланғич партия ташкилотлари фаолият юритмоқда, уларнинг фаолияти жойларда 208 та туман ва шаҳар, 14 та ҳудудий партия Кенгашлари томонидан мувофиқлаштириб борилмоқда.  

Шунингдек, Пленумда ташкилий масала кўриб чиқилди. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимов ўз аризасига мувофиқ, Сиёсий кенгаш аъзоларининг очиқ овоз бериш йўли билан партия Сиёсий кенгаши раиси лавозимидан озод этилди.  

[gallery-15558]

Партия раислигига Робахон Маҳмудованинг номзоди кўриб чиқилди. Пленумда сўз олганлар, Робахон Анваровна ҳуқуқшунос сифатида ўз ҳаёти ва фаолияти давомида адолатни қарор топтириш ва қонун устуворлигини таъминлашда фаол қатнашиб келаётгани, юксак инсоний фазилатлари, ватанпарварлиги, унинг “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий кенгаши раиси лавозимига тўғри танланганини алоҳида таъкидлаб ўтди.  

Маҳмудова Робахон Анваровна партия Сиёсий кенгаши раиси лавозимига Сиёсий кенгаш аъзолари томонидан очиқ овоз бериш йўли билан сайланди.  

Пленумда партия Сиёсий кенгаши ва Ижроия қўмитаси аъзолари таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи ҳам маъқулланди.  

Кун тартибига киритилган барча масалалар муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди ҳамда партиянинг келгусида амалга оширилиши кўзда тутилган режалари ижроси юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.  

Муҳтарама Комилова, Носир Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Робахон Маҳмудова "Адолат" СДП раиси этиб сайланди