Ризаев Абдулла Аминжоновичнинг техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Карьерларда портлатиш ишларини олиб боришда қудуқларнинг тиқин қисмида кўпик-гель ҳосил қилувчи таркибларни қўллашни технологик асослаш” мавзусида
Ризаев Абдулла Аминжоновичнинг 04.00.17 – “Кончиликда физик жараёнлар” ихтисослиги бўйича “Карьерларда портлатиш ишларини олиб боришда қудуқларнинг тиқин қисмида кўпик-гель ҳосил қилувчи таркибларни қўллашни технологик асослаш” мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСИС”нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали ҳузуридаги DSc.31/2025.27.12.Т.04.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгашнинг 2026 йил 19 май куни соат 11:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 110105, Олмалиқ шаҳри, Амир Темур кўчаси, 56-уй. Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСИС”нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали мажлислар зали.
Тел.: +998706142283
e-mail: info@misis.uz