Фарғона вилояти Риштон туманидаги “Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган Саминжон Паттаев 75 ёшда бўлишига қарамай, томорқасининг ҳар бир қарич еридан унумли фойдаланишга ҳаракат қилади.
Отахонга турмуш ўртоғи яқин кўмакчи, маслаҳатчи. Ҳозирда улар тожикистонлик қариндошларининг тавсияси билан харидоргир ва юқори қийматга эга пиёз етиштиришни синов тариқасида йўлга қўйган.
[gallery-23016]
Маҳаллада қайси бир хонадонга кирманг иссиқхона ташкил этилганига ёки рўзғор ва бозор учун турли маҳсулотларни етиштираётганига гувоҳ бўласиз. Риштон нафақат кулолчилик маҳсулотлари билан, балки ўзида етиштирилаётган сабзавот ва полиз маҳсулотлари билан ҳам бугун ном қозонмоқда. Аҳолининг кўпчилиги ўз томорқаларини меҳнат ва билим орқали даромад манбаига айлантирмоқда. Буни Қайрағоч маҳалла фуқаролар йиғини мисолида ҳам кўриш мумкин.
Маҳаллада боғ қатор ораларидан ҳам унумли фойдаланишади. Ҳам харидоргир, ҳам юқори қийматга эга турли хил сабзавот ва полиз маҳсулотларини етиштиришда эса илғор деҳқонлар тажрибаси асқатмоқда. Зотан, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга ва оилалар даромадини оширишга хизмат қилаётганлиги билан аҳамиятлидир.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/5g1lQwK7KLM" title="Rishtonlik omilkorlar" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат ва видео), ЎзА