Фарғона вилояти Риштон туманида туғилиб ўсган Аббосбек Мамаев бир неча йиллардан буён Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида фаолият юритади. Унинг ижтимоий тармоқларда тадбиркорликни тарғиб этувчи ва катта аудиторияга эга каналлари бор.
-Риштонлик кулолларимиз билан самимий суҳбатлашдик, шу тариқа ҳамкорликда ишлаш бўйича янги режалар туздик, — дейди ёш тадбиркор Аббосбек Мамаев. — Шунингдек, «Мингбоши керамик» кулолчилик кластери, «Р+Корон» хусусий корхонасига қарашли кулолчилик музейи фаолияти билан танишдим.
Ўз навбатида «Чинор+” туристик мажмуаси ҳамда пахта-тўқимачилик кластери - «Русўзбектекс» хорижий корхонаси тасарруфидаги янги қурилаётган тўқимачилик фабрикаси бўлдим. Умуман олганда, Риштон туманида фаолият кўрсатувчи кўплаб тадбиркорлар билан мулоқот янги-янги ғояларга, лойиҳаларга туртки берди.
Хусусан, истиқболли ҳамкорлик келишуви асосида яқин кунлардан бошлаб Риштон кулолчилиги Аббосбек бошчилигида Россиядаги электрон савдо платформалари орқали кенг тарғиб этилади. Бу маҳаллий тадбиркорларга экспорт имкониятларини кенгайтиришга кўмаклашиши билан аҳамиятлидир.
М.Сулаймонов, ЎзА