Аввал хабар берилганидек, бугун Олий Мажлис Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирмоқда.

Ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

Мамлакатимизда сўнгги йилларда давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг жамоатчилик олдида доимий ҳисобот бериш институти жорий этилиб, очиқликни таъминлаш борасида туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бироқ амалга оширилган ижобий ишлар билан бирга, айрим давлат органлари ва ташкилотлари ўз фаолияти очиқлигини таъминлашда камчиликларга йўл қўймоқда.

Хусусан, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги зиммасига ҳар йили фаолият йўналиши бўйича эришган асосий ютуқлар ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида учраётган камчиликлар юзасидан расмий веб-сайти орқали эълон қилиб бориш вазифаси юклатилган бўлса-да, бу маълумотлар эълон қилинмаган.

Бундан ташқари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигига оид фикр-мулоҳазалари ўрганилмаган, аҳолини ташвишга солаётган долзарб муаммоларни қонуний ҳал қилиш мақсадида “Mening fikrim” веб-портали орқали муҳокама қилиш ишлари амалга оширилмаган.

Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш борасидаги ишлар етарли даражада мувофиқлаштирилмаганлиги оқибатида улар томонидан тегишли маълумотлар очиқ маълумотлар портали (data.egov.uz) ва ўз расмий веб-сайтларга жойлаштирилмаган.

Хусусан, 135 та давлат органлари ва ташкилотларининг 2021 йил тўртинчи чораги бўйича давлат харидлари тўғрисидаги маълумотлари таҳлили кўрсатганидек, уларнинг 80 таси ёки 60 фоизи ушбу маълумотларни белгиланган ресурсларга жойлаштирмаган. Ёки хизмат сафарлари ва хорижий давлатлардан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари бўйича ҳисоботлар 88 та давлат органи ва ташкилоти томонидан ўз вақтида очиқланмаган.

– Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига ижара ҳуқуқини бериш бўйича очиқ танлов ғолиблари тўғрисидаги маълумотлар вазирлик сайтида эълон қилинмаган, – деди Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов. – Маданий мерос агентлиги томонидан давлат муҳофазасига олинган моддий маданий мерос объектлари ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун берилган рухсатнома эгалари тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ эълон қилинмаган. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан ов қилиш ва овчилик хўжаликлари тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан ов қилиш тақиқланган жойлар, муайян ов қилиш жойларида ов қилиш учун тақиқ белгиланганлиги тўғрисидаги маълумотлар доимий янгилаб борилмагани жамоатчиликнинг катта эътирозига сабаб бўлган. Республикадаги 204 та туман ва шаҳар ҳокимликларининг 43 тасида расмий веб-сайти ишламайди.

Бундан ташқари, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат харидлари билан боғлиқ маълумотлар, харажатлар сметаси ва унинг ижроси, хизмат сафарлари ва хорижий давлатлардан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари, лицензия ва рухсат этиш учун масъуллар тўғрисида маълумот, енгил автомобиллар, хизмат уйлари ҳамда бошқа зарур маълумотларни жамоатчиликка тўлақонли эълон қилинмаётгани қайд этилди.

Мажлисда Ҳукуматга давлат органлари ва ташкилотларининг ижтимоий аҳамиятга молик маълумотларни ўз муддатида эълон қилмаган ҳамда камчиликларга йўл қўйган раҳбарлари фаолиятини танқидий кўриб чиқиш ва масъулиятини ошириш бўйича вазифа қўйилди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Республикадаги 43 та туман ва шаҳар ҳокимликларининг расмий веб-сайти ишламайди