Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама этилди.

Мажлисда таълим соҳасида тизимли ислоҳотлар амалга оширилаётгани қайд этилди. Ҳар бир маҳалла, ҳар бир қишлоқ, ҳатто чекка-чекка ҳудудларда ҳам ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаларини ривожлантириш борасида кўплаб самарали ишлар амалга оширилмоқда.  

 Солиқ, божхона ва бюджет қонунчилигини Жаҳон савдо ташкилоти талаблари билан уйғунлаштириш юзасидан қатор чоралар кўрилаётир. 

  Қонунда тадбиркорлик ва кичик бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида тижорат банкларининг устав капиталини ошириш учун 2,5 триллион сўм, маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни ҳал этиш бўйича қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга оширишга 1,3 триллион сўм, таълим кредитига бўлган талабнинг юқорилиги ҳамда ўтган йилда юзага келган қарздорликни қоплаш учун Таълим кредитини молиялаштириш жамғармасига 840,5 миллиард сўм қўшимча равишда ажратиш белгиланган.  

 Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва давлат аҳамиятидаги тадбирларни амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасига 524,8 миллиард сўм, Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига 200 миллиард сўм қўшимча маблағ ажратиш кўзда тутилган.  

 Бир-бирини такрорловчи штатлар бирликлари қисқартирилгани ҳисобига бюджет маблағлари тежалаётгани ҳамда объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмаларга режалаштирилган маблағлар ҳамда жорий йил бюджет харажатларини ўзлаштириш имкониятларидан келиб чиқиб, айрим харажатлар мақбуллаштирилмоқда.  

 Қонунга кўра, республика бюджети харажатлари қарийб 10 триллион сўмга оширилмоқда.   

Сенаторлар 2024 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонунга киритилаётган барча ўзгартиришлар республика бюджетидан ажратилаётган маблағларнинг мақсадли, самарали ҳамда натижага йўналтирилган ҳолда сарфланишига, долзарб муаммоларнинг ечимини топишга ва уларни маблағ билан таъминлашга қаратилганининг муҳимлигини таъкидлаб, ушбу қонунни маъқуллади.   

Н.Абдураимова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Республика бюджети харажатлари қарийб 10 триллион сўмга оширилмоқда