Жорий йилнинг 7 январь куни мамлакатимиздаги 1 минг 382 та метан заправка орқали истеъмолчиларга 14,1 миллион метр куб табиий газ йўналтирилган. Шунингдек, автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларига 1 минг 435 тонна автобензин етказилган.

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев маълум қилди.

Унда таъкидланишича, мамлакатимиз ҳудудларида электр тармоқлари ҳамда трансформатор пунктларида юкламаларнинг ортиши  юзага келган. Бунда содир бўлган носозлик бартараф этилган.

–Кеча мамлакатимиз бўйлаб юз берган кучли шамол ва ёмғир туфайли электр қурилмаларида 15 та носозлик юзага келди. Хусусан, соат 17:54 да Тошкент шаҳрида юқори кучланишли электр линиясида юз берган носозлик оқибатида пойтахтимизнинг Чилонзор, Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларидаги 3 минг 300 та истеъмолчи маълум муддат электр энергияси таъминотидан узилди. Гарчи кучли ёмғир носозликни бартараф этиш вақтида кўплаб ноқулайликлар туғдирган бўлса-да, махсус бригадалар ходимлари жонбозлик кўрсатиб, носозликни қисқа фурсатда бартараф этишга муваффақ бўлишди. Соат 19:47 да таъминотдан узилган истеъмолчиларнинг бир қисми соат 20:15 да эса барчаси тўлиқ таъминотга уланди. Таъминотдаги узилишлар юзасидан Энергетика вазирлиги тизим ташкилотларига истеъмолчилардан келиб тушган 105 та мурожаат махсус бригадалар томонидан бартараф этилди.

Шунингдек, кеча газ таъминотида юзага келган 4 та носозлик ҳам махсус бригадалар тарафидан тузатилди. Табиий ва суюлтирилган газ таъминоти бўйича келиб тушган 70 та мурожаат бўйича ҳам тезкор чора-тадбирлар олиб борилди, – деди Ҳ.Тошхўжаев.

Маълумот ўрнида, шу куни тизим корхоналари 234,1 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарди. Истеъмолчиларга 219,5 миллион киловатт соат электр энергияси етказиб берилди. Табиий газ истеъмоли эса 151,1 миллион метр кубни ташкил этди.

Н.Зиёдуллаева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Республика бўйича бир кунлик табиий газ истеъмоли 151,1 миллион метр кубни ташкил этди