“Яшиллойиҳа” лойиҳалаш институтида RESILAND CA+ дастури доирасида экологик классификация масалаларига бағишланган амалий муҳокама тадбири бўлиб ўтди. Тадбир Жаҳон банки миссияси ва Ўзбекистондаги асосий ҳамкор ташкилотлар иштирокида ташкил этилди.
Муҳокама жараёнида экологик классификация ишлари, унинг методологик асослари ва амалиётдаги натижалари атрофлича кўриб чиқилди.
Тадбирнинг асосий мақсади — экологик классификация жараёнларини ҳар томонлама таҳлил қилиш, мавжуд услубий ёндашувларни такомиллаштириш, амалиётда учраётган хатоларни бартараф этиш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат бўлди.
Муҳокамалар давомида қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилди:
• Экологик классификациядаги меъёрий ва услубий ёндашувлар
• Геомаълумотлар ва хариталар асосида таҳлил қилиш усуллари
• SMART Forestry ва бошқа рақамли платформалар билан интеграция масалалари
• Жойларда кузатилаётган муаммолар: маълумотлар етишмовчилиги, стандартсизлик, таснифлашда йўл қўйилаётган хатолар
• Яшиллойиҳа институтининг ҳудудий лойиҳалар асосида тақдим этган амалий таклиф ва ечимлари
Тадбирда Жаҳон банкининг эколог мутахассислари: Асферачо Абатэ Абебе, Анис Ван, Едена Яковлева, шунингдек, Нодира Ахмедходжаева, Толмасбек Болтаев, Мильс Мак Донкада, таржимон Фарход Исаев ҳамда Ўзбекистон томонидан лойиҳа ижро гуруҳи вакиллари, Ўрмон хўжалиги агентлиги мутахассислари, Яшиллойиҳа институти экспертлари ва рақамли технологиялар соҳаси мутахассислари иштирок этди.
Тадбир иштиёқли муҳокама ва фикр алмашинувларга бой бўлди. Ҳар бир иштирокчи ўз амалиётларида учраётган муаммолар ҳамда уларнинг ечими бўйича таклифларни билдириш имконига эга бўлди.
RESILAND CA+ лойиҳаси доирасидаги бу каби амалий учрашувлар экологик барқарорликни таъминлаш, экосистема хизматларини яхшилаш ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланишга қаратилган муҳим қадамлардан бири ҳисобланади.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/ZUgJ6YrvPLg" title="RESILAND CA+ loyihasi doirasida ekologik klassifikatsiya bo‘yicha amaliy muhokama o‘tkazildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Фардона Яхшибоева, Аброр Содиқов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА