Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги ва “Реклама тўғрисида”ги қонунлари мазмун-моҳиятини тушунтириш, ёзувларда тил қоидаларига амал қилишга қаратилган кенг кўламли тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Кўчалар, корхона ва муассасалардаги реклама панолари, шиор ва пешлавҳалар, тарғибот воситаларидаги ёзувлар энг аввало имло хатоларсиз, ўзбек адабий тили нормалари, қолаверса, 1995 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақидаги” қонуни талаблари асосида ёзилиши лозим. 

Бугунги кунда, айниқса, кўчаларга ўрнатилган реклама материаллари, тарғибот воситаларидаги ёзувларнинг ёзилишида белгиланган қонун талабларига риоя этилмоқда, барча ишлар талаб даражасида олиб борилмоқда, деб бўлмайди. 

Ана шундан келиб чиқиб, мавжуд хато ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида вилоятдаги кўплаб савдо масканлари, тадбиркорлар ва хизмат кўрсатувчи субъектлар вакиллари иштирокида ўтказилаётган тарғибот тадбирларида ана шу масалага алоҳида эътибор қаратиш муҳимлиги таъкидланмоқда. 

[gallery-23104]

– Реклама ва тарғибот воситаларини тайёрлаш ва улардан фойдаланишда давлат тили талабларига қатъий амал қилиниши шарт, – дейди Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари Абдухалил Деҳқонов. – Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонунининг 20- моддасида лавҳалар, эълонлар, нархномалар ва бошқа кўргазмали ҳамда оғзаки ахборот матнлари давлат тилида расмийлаштирилиши ва эълон қилиниши, бошқа тилларда таржимаси берилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган.

Бундан ташқари, 1996 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг 6-моддасида:

- ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) истеъмолчига ўзи реализация қилаётган товар (иш, хизмат)лар ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот бериши шартлиги;

- товар (иш, хизмат) тўғрисидаги маълумот истеъмолчига давлат тилида тақдим этилиши, бунда мазкур маълумот қўшимча равишда бошқа тилларда ҳам тақдим этилиши мумкинлиги;

Шунингдек, 2022 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги қонунининг 6- моддасида ҳам Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реклама Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида тарқатилиши белгиланган.

Тарғибот тадбирлари доирасида йирик савдо мажмуалари, бозорлар, умуман, аҳоли гавжум ҳудудларга “Давлат тили ҳақида”ги қонун талабларига оид эслатма ва афишалар жойлаштирилмоқда. Мазкур йўналишда иш олиб борувчи мутахассислар билан суҳбатлар ўтказилмоқда. 

Бу каби тарғибот тадбирлари вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида ўтказилмоқда. 

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Реклама ва бошқа тарғибот воситалари давлат тилида ёзилиши лозим