Тиббиётдаги ислоҳотлар

Юртимизда аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишнинг сифати, самарадорлиги ва оммабоплигини ошириш, бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўламини кенгайтириш, соҳага босқичма-босқич тиббий суғурта тизимини жорий этиш, тиббий хизматлар бозорида замонавий рақобат муҳитини яратиш, шу асосда аҳолининг кафолатланган ва сифатли тиббий ёрдам олиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 12 декабрдаги "Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини Сирдарё вилоятида жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинганди.

Қарорга кўра давлат тиббий суғуртаси механизми республикамизда биринчилардан бўлиб Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш тизимига жорий этилиб, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида гипертония ва юрак ишемик касаллиги, қандли диабетнинг 2-тури, бронхиал астма, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги каби сурункали касалликлар туфайли "Д" назоратида турган беморларга электрон рецепт асосида дорихоналардан бепул бериладиган дори воситалари ва уларнинг харажатларини қоплаш мақсадида Реимбурсация дастури ишга туширилди.

– Ушбу дастур доирасидаги ишлар 2020 - 2023 йиллар давомида Сирдарё вилоятида синовдан ўтказилган бўлса, ҳозир Тошкент шаҳрида, 2026 йилнинг якунига қадар мамлакатнинг барча ҳудудларида жорий этилади,–дейди Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси Сирдарё вилоят бўлинмаси бошлиғи Олим Бекмуродов.

Реимбурсация дастурига киритилган, электрон рецепт бўйича бепул бериладиган 27 турдаги дори воситалари бўйича бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаси шифокори томонидан тиббий ахборот тизимида электрон рецепт расмийлаштирилиб, Жамғарма билан шартнома тузган дорихоналарга узатилади ҳамда беморнинг мобил телефон рақамига мазкур рецептнинг рақами ва санаси акс эттирилган СМС-хабарнома автоматик равишда юборилади.

Реимбурсация дастури доирасида иштирок этувчи дорихоналарнинг берилган дори воситалари бўйича сарф-харажатлари мазкур дориларнинг нархлари акс эттирилган ҳисоб-фактуралар асосида Жамғарма томонидан қоплаб берилади. Аҳамиятли томони, электрон рецептда ҳар бир ташхис бўйича учтагача дори воситаси кўрсатилиб, унинг амал қилиш муддати расмийлаштирилган кундан бошлаб 7 календарь кунни ташкил қилади.

Мисол учун айтганда, Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги бирламчи тиббий-санитария муассасалари оила шифокорлари томонидан 2023 йил давомида 16 минг 453 нафар беморга Реимбурсация дастури доирасида 17 минг 340 та рецепт асосида 1 миллиард 314 миллион 874 минг сўмлик, 2024 йилда 49 минг 253 нафар беморга 50 минг 85 та рецепт асосида тақдим этилган 4 миллиард 488 миллион 933 минг сўмлик дори-дармон харажатлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қоплаб берилди.

Энг муҳими, Сирдарёда йўлга қўйилган, бошқа ҳудудлар соғлиқни сақлаш тизимига татбиқ этилаётган Реимбурсация дастури ҳукуматимиз томонидан қўйилаётган шаффофлик ва адолатлилик тамойилларига жуда мос бўлиб, жараёнлар электрон тарзда амалга оширилмоқда.  

Ушбу жараёнларни Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси, бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасалари ва дорихона раҳбарлари бевосита кузатиб бориш имкониятига эга.

–Шу ўринда Реимбурсация дастури доирасида бериладиган 11 турдаги дори-дармонлар сурункали касаллиги бор беморлардан ташқари бошқа беморларга берилмайдими, деган савол туғилиши мумкин. Сурункали касалликлар бошқа касалликларга қараганда узоқ муддат даволанишни талаб этади. Ҳамма вақт ҳам ушбу тоифага кирувчи, мунтазам дори ичувчи беморлар Реимбурсация дастурига киритилган дори воситаларини харид қилиб, ундан ўз вақтида фойдаланмайди. Бу эса, касалликларнинг ривожланишига, соғлиқ билан боғлиқ нохуш ҳолатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади.Ушбу дастур орқали сурункали касаллиги бор беморларга тақдим этилаётган дори воситалари касалликлар асоратини  камайтирибгина қолмай,  ногиронлар сонининг  камайишига ёрдам беради,–дейди Олим Бекмуродов.

Мисол учун айтганда, Реимбурсация дастури  доирасида ўпканинг обструктив касалликлари  (астма,сурункали бронхит) билан касалланган беморларга  бериладиган дорилар ва уларнинг турлари кўпинча беморнинг ҳолатига ва касалликнинг даражасига қараб танланади. Ушбу дастур доирасида беморларга бир нечта турдаги дорилар белгиланиши мумкин.

Тавсия қилинаётган дорилар кўпроқ ногиронликка, ўлимга олиб келувчи сурункали касалликка чалинган беморларга амбулатор шароитда даволаниши, касалланиш даражасини камайтириш учун қўлланилибгина қолмай, сурункали касалликларнинг белгилари ва асоратларини камайтиришга, беморнинг ҳаёт сифатига таъсир этувчи омилларни бошқаришга ёрдам беради.

Албатта, бу тартибдан сурункали касаллиги бор беморлар ва уларнинг яқинлари хурсанд. Чунки, дорихона орқали бепул тақдим этилаётган дори воситалари касалликларнинг асоратини бартараф этиш билан бир вақтда турли оворагарчиликларнинг ҳам олдини олмоқда.

Ғулом Примов,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Реимбурсация дастурининг аҳолига фойдаси катта бўляпти