Регистондан Кўксаройгача тантанали юриш
Давлатимиз раҳбарининг Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини нишонлаш тўғрисидаги қарорида ҳар йили апрель ойи юртимизда “Амир Темур ойлиги” деб белгиланиб, бу ойда улуғ жаҳонгир ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш ва кенг тарғиб этиш билан боғлиқ тадбирлар ўтказиш белгиланган. Айни пайтда юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани сингари Самарқанд вилоятида ҳам ойлик доирасидаги маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Жумладан, бугун Самарқанд шаҳрида ҳарбийлар, ички ишлар, миллий гвардия, фавқулодда вазиятлар ва бошқа куч тузилмалари ходимларининг тантанали юриши ўтказилди.
Вилоят ҳокимлиги, Марказий ҳарбий округ, “Ватанпарвар” ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир шаҳардаги Ислом Каримов хиёбонидан бошланди.
[gallery-28558]
Иштирокчилар ҳарбий оркестр садолари остида Регистон кўчасидан Кўксарой майдонигача ҳаракатланди.
Шунингдек, актёрлар томонидан Амир Темур сиймоси ва унинг қўшинлари акс эттирилиб, улар ҳам юришда қатнашди.
Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА