Мана бир неча кундирки, Марғилонга мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 60 нафар ҳунармандлар келишган. ЮНЕСКО шафелигида Марғилон анъанавий ҳунармандчилик ва дизайни бўйича миллий тренинг бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон номоддий маданий меросини асраш ва тарғиб қилиш ҳамда ижодкорликни ривожлантиришга қаратилган тренинг Ўзбекистонда ҳунармандчилик сифати ва дизайнини яхшилаш орқали анъанавий ҳунармандчиликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга ёрдам беради. 

–Ҳунармандга ўзининг брендини яратиш, маҳсулотини жаҳон бозорига олиб чиқиш, сифатни яхшилаш, бугунги бозор тенденцияларини ўргатамиз, –дейди Фарғона вилоят Ҳунармандлар уюшмаси раиси Расулжон Мирзааҳмедов. –Бизда амалий машғулотлар ҳам кўзда тутилган. Уни машҳур дизайнерлар олиб боришади. 

Бу ерда анъанавий ҳунармандчилик, этнодизайн ва тадбиркорлик асосан чекка қишлоқларда фаолият юритаётган ҳунармандларга батафсил ўргатиляпти. 

–Ҳар бир вилоятда либослар ўзига хос кўринишга эга. Биз либослар дизайнини кўриб, ўрганиб, изланяпмиз, – дейди самарқандлик ҳунарманд Мухтасар Маматвалиева. 

–Семинар-тренингга қорақалпоқ кийимларидан ўзим тиккан ва дизайн қилган нусхаларини тақдим қилдим, тренерларимиз уни муносиб баҳолашди, – дейди Қорақалпоғистон вакили Малика Давлетниёзова. –Фарғоналикларга алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бизни жуда яхши кутиб олишди ва барча шароитларни яратиб беришди. 

Тренерлар сафида Ўзбекистоннинг энг таниқли дизайнчи, ҳунарманд ва санъатшунос олимларини ҳам учратасиз. 

–Ўзбек анъанавий кийимлари ёшига, жинсига қараб дизайн қилинади, – дейди машғулот тренери, санъатшунослик фанлари доктори Бинафша Нодир. – Болалар кийими алоҳида йўналиш. Уларнинг безаги, матолардан фойдаланиш ва турли ҳудудлардаги фарқланишини ўрганиб чиқдик. 
Эртадан бошлаб ҳунарманд-иштирокчилар учун Ҳунармандчилик миллий маркази устахоналарида амалий машғулотлар бошланади. Ўн кунлик ўқув ғолиблари шу йил сентябрда яна Марғилонга келишади. 

–Марғилонда ҳар икки йилда “Атлас байрами” ўтказилади. Мазкур тренинг унниг тайёргарлик босқичи ҳисобланади, – дейди Расулжон Мирзааҳмедов. –Ушбу 60 нафар ҳунарманддан 10 нафари ўзининг дизайнерлик ишлари билан “Атлас байрами”да кўргазма ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/aeU8Z4CQH0Y" title="Rasuljon Mirzaahmedov: MILLIY LIBOSLAR BRENDINI YARATAMIZ" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (+видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Расулжон Мирзааҳмедов: миллий либослар брендини яратамиз (+видео)