Маълумки, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам барча пайғамбарларга берилган кароматлар соҳиби бўлганлар.

Имом Бухорий ўзининг шоҳ асарида ана шу кароматлар туфайли юз берган ақл бовар қилмас воқеаларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтган. «Саҳиҳул Бухорий»да ҳикоя қилинган ана шундай мўъжизаларнинг айримлари эътиборингизга ҳавола қилинмоқда (жилд ва ҳадис рақамлари келтирилмоқда).

ТАОМДАГИ БАРАКА

(I) 602. Абу Усмон Абдурраҳмон ибн Абу Бакр розияллоҳу анҳумо ривоят қилади:

«Аҳли суффа фақир кишилар эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки икки кишилик таоми бўлса, учинчи кишини, тўрт кишилик таоми бўлса, бешинчи ёки олтинчи кишини олиб кетиб, тўйдирсин», дедилар. Абу Бакр уч кишини олиб келди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўн кишини олиб кетдилар.

Мен, отам ва онам бор эдик. Отам – Абу Бакр Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида кечки овқатни еди. Уйга келганида аёли унга: «Меҳмонларингиздан нега ушланиб қолдингиз?” деди. Отам: «Уларни овқатлантирмадиларингми?!” деди. Онам: «Келмагунингизча кўнишмади. Берилди-ю, бош тортишди», деди.

Отам: «Эй нодон, қулоқ-бурнинг кесилсин! Енглар, татимасин, Аллоҳга қасамки, ундан емаганим бўлсин», деди. Аллоҳга қасамки, луқма олганимиз сари таом тагидан ортиб кўпаяверди, тўйганларида олдингидан кўпроқ бўлиб қолди. Отам буни кўриб, онамга: «Бу нимаси?” деди. Онам: «Кўзларимга ишонмайман, ҳозир у олдингидан уч баробар кўпроқ», деди.

Отам ундан еди ва олдин қасам ичганини назарда тутиб: «Бу шайтондан бўлди», деди. Сўнг яна бир луқма еди-да, уни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам томон кўтариб борди. Таом тонггача у зотнинг олдиларида турди. Бизларни ўн икки кишига бўлдилар. Ҳар бир киши ўзи билан нечта одам олиб келганини Аллоҳ билади. Ҳаммалари ундан ейишди.»

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Расули акрам мўъжизалари «Саҳиҳул Бухорий»да: ТАОМДАГИ БАРАКА