“Рассом устахонаси” Жасвант Анназаров (+видео)
1- қисм
Ҳайкалтарошлик — бу шунчаки шакл яратиш эмас, балки тош ва металлда инсон қалби, ҳаёт фалсафаси ва замон руҳини ифода этиш санъатидир.
Жасвант Анназаров ижодида ҳам ўзига хос бадиий қараш, шакллар динамикаси ва чуқур мазмун мужассам. Унинг «Асoв» композициясида отнинг бўйсунмас ҳаракати ва куч-қудрати ифодаланса, «Оналик» асарида меҳр ва ҳаётнинг нозик туйғулари акс этади.
Ҳайкалтарош асарларида баъзан сокинлик, баъзан эса кучли ҳаракат устуворлик қилади. У материалнинг табиий хусусиятларидан фойдаланиб, тугалланмаган шакллар орқали ҳам ҳаётнинг доимий ўзгаришини ифодалашга интилади.
Мунира Рамазонова, Искандар Исматов, ЎзА