Таниқли рассомлар, санъатшунос олимлар, ёзувчилар ва талаба-ёшлар иштирокидаги тадбирда Ўзбекистон халқ рассоми Акмал Нур ва бошқалар Баҳодир Жалолов ижоди ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

Ўзбекистон Бадиий академиясида Ўзбекистон халқ рассоми Ўзбекистон Бадиий академияси ҳақиқий аъзоси, Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомчилик ва дизайн институти профессори Баҳодир Жалолов ижодига бағишланган “Абадиятга тортилган чизиқ” номли китоб тақдимоти ўтказилди.

3.JPG

“Абадиятга тортилган чизиқ” китоби кенг жамоатчиликка намойиш этилди. Баҳодир Жалолов ижодидан намуналар кўрсатилди. Санъатшунослар рассом ижодидаги серқирраликни, асарларидаги мукаммалликни алоҳида эътироф этди.

5.JPG

Китоб Италиянинг жаҳонга машҳур “SIKIRA” нашриёти томонидан инглиз тилида чоп этилган. Санъат ихлосмандлари учун қимматли манба бўлиб хизмат қиладиган китобда рассомнинг 170 дан ортиқ рангтасвир, графика ва деворга чизилган суратлари тадқиқ этилган. Тўплам Ўзбекистон Бадиий академиясининг ҳақиқий аъзоси Н.Аҳмедова ва санъатшунос Н.Андақуловалар томонидан нашрга тайёрланган.

7.JPG

– Баҳодир кимлигини англаш учун унинг чизганларига боқиш керак, –деди Ўзбекистон халқ рассоми Алишер Мирзаев. – Боққанда ҳам фалсафий назар, ўзгача тафаккур билан қараш керак. У даҳо ижодкор. Аммо у буюкликка даъво қилмайди. Бутун умр камтарин ҳаёт кечирди. Тинимсиз ижод қилди. Унинг ижодида ранг-барангликни кўраман. Бу унинг мукаммал ижодкор эканлигини англатади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рассом Баҳодир Жалолов ижодига бағишланган китоб тақдимоти бўлиб ўтди
Маданият
21:07 / 20:02:2020