Маълумки, Қозоғистоннинг қатор вилоятларида зарарли чигиртканинг “Италия пруси” тури босқини юз берди. Бу вазият минтақа аҳолисини ташвишга солди.

Бу ҳолат Ўзбекистонда ҳам юз берадими? Бунга Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Сабина Садинова қуйидагича расмий изоҳ берди:  

“Ўзбекистонга зарар етказиш эҳтимоли кам. Аниқланишича, жорий йилнинг 2 июль санасидан бошлаб Қозоғистон Республикасининг Россия билан чегарадош бўлган Костанай вилояти Жангельди, Амангельди, Алтинсари ва Денисов туманлари ҳудудида зарарли чигиртканинг “Италия пруси” тури тарқалган.  

Бугунги кунга қадар Костанай вилоятининг 260 минг гектар ҳудудида – бу эса режалаштирилган майдоннинг 70 фоизи дегани – зарарли чигирткаларга қарши ишлов берилиб, вазият назоратга олинган. Ҳолат бўйича Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан расмий маълумот берилди.  

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Костанай вилояти Ўзбекистондан 2 000 – 2 200 км узоқликда жойлашган бўлиб, бугунги кунда юқорида қайд этиб ўтилган зарарли чигирткалар тўдаси республикамиз ҳудудига кириб келиш эҳтимоли кам. Ўз навбатида Қозоғистоннинг Туркистон вилояти билан чегарадош бўлган Тошкент вилоятида зарарли чигирткага қарши кураш чоралари олиб борилди. 2023 йил мавсумида чегара ҳудудида 15,6 минг гектар майдонда ишлов бериш тадбирлари якунланган.  

Хавфли вазият юзага келишини олдини олиш мақсадида эса кузатув-назорат ишлари давом эттирилмоқда” дейилади расмий хабарда.  

Ш.Маматуропова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Расмий изоҳ: Зарарли чигирткалар республикамиз ҳудудига кириб келиш эҳтимоли кам