Бу ҳақида Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда маълум қилинишича, Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси 22 сентябрдан бошлаб расмий даромадга эга бўлмаган фуқароларнинг ипотека кредитларини қайта молиялаштиришни йўлга қўйди.
Шунингдек хабарда қайд этилишича, ушбу механизм компания томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, ҳамкор тижорат банкларига ипотека кредитларини яна-да кенгроқ қатламга тақдим этиш имконини беради.
Мазкур янги амалиётнинг жорий этилиши расмий даромад ҳужжатларини тақдим эта олмайдиган, аммо барқарор даромад манбаига эга бўлган фуқаролар учун ипотека кредитидан фойдаланиш имкониятини яратади.
Ш.Маматуропова, ЎзА