Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар сони 4 минг 695 нафарга етди. 10 июнь куни 73, касаллик қайд этилгандан буён 3 минг 532 нафар, яъни 76 фоиз бемор тўлиқ соғайган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков:

– Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар сони 4 минг 695 нафарга етди. 10 июнь куни 73, касаллик қайд этилгандан буён 3 минг 532 нафар, яъни 76 фоиз бемор тўлиқ соғайган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, шифохоналарда 1 минг 144 бемор даволанмоқда, 10 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир.

Ҳурматли юртдошлар!

Коронавирус касаллиги бўйича эпидемик вазият мураккаблигича сақланиб турибди. Охирги аниқланган 72 беморнинг 20 нафари карантин ҳудудларида жойлаштирилган шахслар орасидан, 52 нафари аҳоли орасидан қайд этилган. Уларнинг 18 нафари Навоий вилоятида, 3 нафари Тошкент шаҳрида, 3 нафари Наманган вилоятида, 28 нафари Қашқадарё вилоятининг Муборак туманидаги хорижий компания ишчилари орасида аниқланган. Ушбу беморларнинг барчаси юқумли касалликлар шифохоналарига ётқизилган ва керакли даволаш муолажаларини оляпти.

Кеча Ўзбекистонда коронавирусдан ўн тўққизинчи ўлим ҳолати қайд этилди. Ушбу фуқаро 27 май куни Санкт-Петербург шаҳридан чартер рейс билан олиб келинган.

Сурункали касалликлари бор шахсларда касаллик оғир кечади. Беморларнинг тиббиёт муассасаларига кеч мурожаат қилиши, ўз-ўзини даволашга уриниши ҳам салбий ҳолатларга олиб келяпти. Бундай пайтда тиббиёт ҳам ожизлик қилади. Шунинг учун касаллик аломатлари сезилиши билан шифокорларга мурожаат қилиш, касаллик организмни енгиб олмасидан тегишли муолажаларни бошлаш лозим. Касалликни яширманг, ўзингиз ва оила аъзоларингиз саломатлигига эътиборли бўлинг!

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
РАСМИЙ БАЁНОТ: Қашқадарё вилояти Муборак туманидаги хорижий компания ишчиларидан 28 нафарида коронавирус аниқланди