Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан “Биз сизни эшитамиз” лойиҳаси доирасида конференция ташкил этилди.
Мазкур тадбирда дастлаб Вазирлар Маҳкамасининг "Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида тушунчалар берилди.
Конференцияда товар ёки молия бозорида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар, табиий монополия субъектлари, рақамли платформа операторлари ва бошқа тегишли соҳаларда фаолият олиб бораётган хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда давлат идоралари ходимлари иштирок этди.
Рақобат қўмитаси мутахассислари қарорнинг самарали амалга оширилиши ва унинг қатъий назорати юзасидан батафсил маълумот берди.
Жумладан, товар ёки молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёхуд шахслар гуруҳининг устун мавқеини ёки устун музокара кучини аниқлаш ва эътироф этиш ҳамда иқтисодий концентрацияни амалга ошириш учун олдиндан розилик олиш тартиблари ҳақида тушунтириш берди.
Шунингдек, тадбир давомида “Биз сизни эшитамиз” лойиҳаси доирасида турли йўналишдаги тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Унда жисмоний ва юридик шахслар учун сайёр қабул ташкил этилди. Сайёр қабулда фуқаролар ва тадбиркорларнинг мурожаати ҳамда таклифлари тингланди ва уларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича амалий чоралар кўрилиши таъминланди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/OhBMaqpONy0" title="Raqobatni mustahkamlashga qaratilgan yangi qarorning mohiyati tushuntirildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Н.Раҳмонова, ЎзА