Сўнгги йилларда давлат харидлари жараёнида очиқлик ва рақобатни таъминлаш мақсадида кенг кўламли назорат ишлари олиб борилмоқда. Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида умумий қиймати 8,1 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар билан боғлиқ қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Текширувлар чоғида айрим тендер ва танлов савдоларида аффилланган шахслар иштирок этгани, баҳолаш мезонларига тўлиқ риоя этилмагани ва рақобатни чекловчи ҳолатлар кузатилгани қайд этилди. Қонунбузарликлар бўйича тегишли ишлар қўзғатилиб, масъул шахсларга маъмурий чоралар кўрилди.

Жумладан, Андижон вилоятида Қўмитанинг топшириқ хатига асосан Пахтаобод тумани 25-болалар мусиқа ва санъат мактаби томонидан ўтказилган бошланғич нархи 30 млн. сўмдан ортиқ “Қуёш панели ўрнатиш ишлари” бўйича танлов савдоси ўрганилди. Ўрганиш натижасида “Давлат харидлари” ва “Рақобат тўғрисида”ги қонунлар талаблари бузилгани, хусусан, савдоларда манфаатдор ёки аффилланган шахсларнинг иштироки аниқланиб, белгиланган тартибда иш қўзғатилди ҳамда молиявий ва маъмурий жарималар қўлланилди.

Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Ромитан туман тиббиёт бирлашмаси буюртмачилигида ўтказилган тендер савдоси “Рақобат тўғрисида” ва “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунлар талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиб чиқилди. Ўрганиш давомида 4,6 млрд. сўмлик 20 та лот бўйича баҳолаш мезонларига мувофиқ бўлмаган ҳолда қарор қабул қилингани, иштирокчиларга номувофиқ баҳо берилгани аниқланди. Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарорига мувофиқ Ромитан туман тиббиёт бирлашмасига нисбатан иш қўзғатилиб, тегишли кўрсатма берилди.

Шунингдек, Жиззах, Наманган, Навоий, Қашқадарё вилоятларида учраган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича иш қўзғатилиб, масъул шахсларга маъмурий жазо қўлланилди.

Қонун устуворлиги ва очиқ рақобат муҳитини таъминлаш мақсадида давлат харидлари соҳасидаги бу каби ҳолатлар устидан тизимли мониторинг ишлари давом эттирилади.

Нигора Раҳмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рақобат қўмитаси ноқонуний ҳолатларни фош этди