Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига жорий йилнинг ўтган даврида кўп қаватли уй-жойлар қурилиши ва харидлари бўйича 450 га яқин мурожаат келиб тушган.

Мурожаатлар асосан пудрат ташкилотлари томонидан қурилиш муддатларини кечиктириб юбориш, қурилиш ишларини сифатсиз бажариш, лойиҳа ҳужжатларида белгиланган иш ҳажмлари ва турларини тўлиқ бажармаслик, шартнома ва рекламаларда қайд этилган қурилиш материаллари ва ускуналари ўрнига бошқа сифатсиз, арзонларини ишлатиш ва ўрнатиш юзасидан бўлмоқда. 

Ўз навбатида, ушбу мурожаатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиб, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини таъминлаш чоралари кўрилмоқда. 

Истеъмолчилар ва истеъмолчиларнинг номуайян доиралари ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш мақсадида кўп қаватли уй-жойлар қуриб сотувчи тадбиркорлик субъектлари огоҳлантирилади. 

“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 4- 19- 23-моддаси, шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178-моддасига асосан норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган товар (иш, хизмат) туфайли истеъмолчиларга зарар етказиш, шунингдек истеъмолчиларга товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисидаги ахборотни тақдим этмаганлик ёки била туриб нотўғри маълумотлар тақдим этганлик, шу жумладан истеъмолчиларни товарнинг истеъмолга оид хусусиятлари ёки сифати хусусида чалғитиш, товарни унга ўхшаш бошқа маҳсулотлар билан алмаштириб қўйиш, маҳсулотнинг хусусиятлари ва сифатини қасддан ўзгартириш ва бошқа ҳолатларга нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланган. 

Юқоридагиларга асосан Рақобат қўмитаси кўп қаватли уй-жойлар қуриб сотувчи тадбиркорлик субъектларини истеъмолчилар (фуқароларимиз) ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда қонуний фаолият олиб бориш юзасидан қатъий огоҳлантиради. 

Н.Раҳмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рақобат қўмитаси кўп қаватли уй-жойлар қуриб сотувчи тадбиркорларни огоҳлантиради 