2025 йил 16 сентябрь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республиканинг ҳудуд, соҳа ва тармоқларида рақамли технологиялар жорий этилишини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мамлакатда рақамли технологияларни жорий этиш жараёнини жадаллаштиради. Қарорда алоҳида эътибор тиббиёт, таълим ва транспорт соҳаларидаги хизматларни рақамлаштириш ҳамда сунъий интеллектдан самарали фойдаланиш масалаларига қаратилган.

2026 йил якунигача соғлиқни сақлаш тизимида “Шифокорнинг рақамли ёрдамчиси” дастури ишга туширилади. Бу дастур сунъий интеллект асосида ишлаб чиқилиб, тиббий кўрик жараёнида шифокор нутқини автоматик баёнлаштирувчи овозли ёрдамчи ҳамда беморларга ташхис қўйишда кўмаклашади. 

Бу ёндашув нафақат соғлиқни сақлаш тизими самарадорлигини оширади, балки беморга хизмат кўрсатиш сифатини ҳам яхшилайди. Бу каби технологиялар хорижда аллақачон муваффақиятли татбиқ этилган бўлиб, уларнинг Ўзбекистонда ҳам жорий этилиши тиббиёт соҳасида рақамли инновацияларга замин яратади.

2025 йил 1 ноябрдан давлат олий таълим муассасалари талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини қайтариш бўйича Ягона портал орқали мурожаат қилиш имконияти яратилади.

Бу имконият талабаларнинг ижтимоий шароитларини яхшилаш, яшаш харажатларини қисман қоплашга замин яратиб, хизматлардан фойдаланишда шаффофликни таъминлайди. Рақамли мурожаат шакли коррупцион ҳолатларнинг олдини олишда ҳам муҳим восита бўлиши мумкин.

2026 йил 1 январдан ўрта махсус, касбий ва олий таълим ташкилотларида таълим жараёни билан боғлиқ давлат хизматлари Ягона портал орқали кўрсатилади.

Ушбу босқичдан бошлаб барча таълим билан боғлиқ давлат хизматлари ягона портал орқали тақдим этилади. Бунга ўқишга қабул, дипломларни тасдиқлаш, кўчириш, академик маълумотлар олиш кабилар киради. Рақамлаштириш орқали ортиқча ҳужжатбозчилик бартараф этилиб, таълимдаги бошқарув тизими қулайлашади. 

2025 йил 1 ноябрдан транспортга газ баллони ўрнатилганига оид маълумотларни электрон шаклда юритиш орқали транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тартиби бекор қилинади.

Автотранспорт соҳасида бу каби соддалаштиришлар автотранспорт эгалари учун қулайлик яратади, вақт ва маблағни тежашга хизмат қилади. Шунингдек, Йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳудудий бўлинмаларидаги ортиқча юкламани камайтиради.

Президент қарори нафақат технологик жиҳатдан илғор, балки ижтимоий адолат ва хизматларда тенгликни таъминлашга йўналтирилган. 

Дилдора ДЎСМАТОВА

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рақамли ривожланиш: тиббиёт, таълим ва транспорт соҳаларида янги имкониятлар