Инновацион ривожланиш агентлигида Корея машинасозлик саноати ассоциацияси бошқаруви директори Донгрюл Ким бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Ташриф доирасида Корея ҳукуматининг ташқи беғараз кўмак маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши режалаштирилган Рақамли ишлаб чиқариш технологиялари марказини ташкил этиш лойиҳасига расман старт берилди. Ушбу лойиҳа 2025-2029-йилларга мўлжалланган бўлиб, лойиҳанинг умумий қиймати 8 миллион АҚШ долларини ташкил этади ва Корея ҳукуматининг ташқи беғараз кўмак маблағлари ҳисобланади.

Унга кўра, технопаркка Корея ҳукуматининг ташқи беғараз кўмак маблағлари ҳисобидан замонавий ишлаб чиқариш ускуналари ҳамда жиҳозлари олиб келиниб, инновацион фаолиятни ривожлантириш учун янада қулай шароит яратилади.

Лойиҳа Инновацион ривожланиш агентлиги ҳузуридаги Фарғона ёшлар технопаркида амалга оширилади. Бунда технопарк учун замонавий ишлаб чиқариш ускуналари ҳамда жиҳозлари олиб келиниб, инновацион фаолиятни ривожлантириш учун қулай шароит яратилади. Шунингдек, лойиҳа доирасида ўзбекистонлик мутахассислар Корея Республикасидаги етакчи ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишишлари, малака оширишлари ва тажриба алмашишлари режалаштирилмоқда.

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рақамли ишлаб чиқариш технологиялари маркази ташкил этилади