Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, ёш иқтидорли рассом Темур Сулаймонов ижодига бағишланган “Ранглар драматургияси” номли шахсий кўргазмаси очилди.
Кўргазмада рассомнинг манзара, портрет, графика жанрларида ишланган 50 дан ортиқ рангтасвир асари ўрин олган.
Темур Сулаймонов Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан ўтказиб келинадиган бир қанча кўргазмаларда муваффақиятли иштирок этиб келмоқда. Ижодкор Қорақалпоғистон замонавий тасвирий санъат соҳасидаги иқтидорли реалист рассомлардан саналади.
[gallery-6812]
Кўргазмада рассомнинг “Овулдаги уйим”, “Регистон”, “Шоҳи зинда”, “Куздаги манзара”, “Бурши тов” номли этюдлари, шунингдек, шоир Тилеуберген Жумамуратов, Академик Сарсенбой Байбосинов образларига ишланган графика ва портрет жанридаги бир қанча асарлари айниқса, томошабинлар эътирофига сазовор бўлмоқда.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ, ЎзА